Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувлар бартараф этилади

 Тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувлар бартараф этилади

📷 Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан босқичма-босқич назорат қилувчи органлар томонидан ушбу Фармонда кўрсатилган ҳолатлар бўйича тадбиркорлик субъектларида ўтказиладиган текширувлар боди-камерадан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

✅ 2026 йил 1 январдан:

🔸 импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотларининг 9 ой (гўшт ва ҳўл мева-сабзавотларнинг 3 ой) давомида сотилмаганлиги ва қиймати БҲМнинг 500 бараваридан ортиқ бўлган ушбу маҳсулотлар қолдиқда турганлиги ҳолати сайёр солиқ текширувини ўтказиш учун асос ҳисобланади;

🔸 кўчмас мулк объектлари ва қурилиш материаллари бўйича солиқ базаси ушбу товарларнинг бозор баҳосидан келиб чиқиб аниқланади;

🔸 Ўзбекистон ҳудудида жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатувчи ва товарлар сотувчи чет эл юридик шахслари солиқ органида рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётгани аниқланиб, рўйхатдан ўтиш тўғрисида хабарнома юборилгандан кейин 30 кун ичида рўйхатдан ўтмаганда, ушбу юридик шахсларнинг Ўзбекистондаги фаолияти чекланади;

🔸 камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ органлари аниқлаган тафовутни асослаш учун солиқ тўловчилар томонидан қўшимча ҳужжатлар тақдим этилганда солиқ органлари томонидан уларнинг кўриб чиқилиши мажбурий ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 16:54. Ўқилди: 284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!