Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тадбиркорга 163,9 миллион сўм маблағ қайтарилди

Тадбиркорга 163,9 миллион сўм маблағ қайтарилди

Тошкент вилоятида фаолият юритувчи «Б.М.» МЧЖ вакили электрон онлайн-аукцион орқали ер участкаси сотиб олиш учун тўланган маблағнинг бир қисмини қайтаришда амалий ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, тадбиркор Ангрен шаҳридаги 0,8 гектар ер участкасини электрон аукцион орқали харид қилган. Кейинчалик суд қарори билан мазкур аукцион савдоси ва унинг баённомаси ҳақиқий эмас, деб топилиб, тадбиркорга тўланган маблағни қайтариш белгиланган.

Бироқ «YERELEKTRON» ААТ ҳисоб рақамига ўтказилган 163,9 миллион сўм маблағни қайтариш масаласи ваколатли ташкилотлар ўртасида ўз вақтида мувофиқлаштирилмагани сабабли пул тадбиркорга қайтарилмай келган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида Бизнес-омбудсман томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда Давлат кадастрлари палатасига тегишли сўровлар юборилди.

Кўрилган чоралар натижасида 163,9 миллион сўм маблағ «Б.М.» МЧЖнинг ҳисоб рақамига тўлиқ қайтарилди. Шу тариқа тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Киритилди: 19:41 09.09.2026. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!