Ер ости ва ер усти қазилма бойликларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари ҳозирги кунда аҳоли орасида кўплаб учрамоқда.
Қашқадарё вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Қарши тумани бўлими ходимлари томонидан олиб борилган навбатдаги эколигик назорат рейд тадбири давомида Қашқадарё дарёсининг муҳофаза ҳудудидан фуқаро Д.О. томонидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмасини рухсатсиз қўл кучи ёрдамида юклаб олиб кетаётганлиги маълум бўлди.
Аниқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК-нинг 70-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийласжҳтирилиб, 3 млн 400 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди. Қазиб олинган қум-шағал қайтариб жойига тўктирилди.
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати