Трамвайда юрак хуружидан вафот этган Цюрихнинг кекса фуқароси йўловчилар уни пайқамагунча транспортда олти соат вақт ўтказди, деб ёзади РИA Новости.
Хабар қилинишича, 64 ёшли эркак ишига йўл олган ва шаҳар марказида тушиши керак бўлган, аммо трамвайда юраги тўхтаб, вафот этган. Марҳумнинг ўғли сўзларига кўра, олти соатдан кейин йўловчилардан бири трамвай ҳайдовчисига эркак ҳақида айтган.
Ҳодиса ҳақида Цюрих жамоат транспорти бошқармаси ва шаҳар полициясига хабар берилган.