Қизил денгиздаги ҳозирги вазият минтақа учун мисли кўрилмаган ва «истисноий инқироз»ни ташкил этади, чунки Ўрта ер денгизига муҳим канал бўйлаб ҳаракатланиш ҳусийларнинг ҳужумлари туфайли кескин пасайиб кетди, дейди Сувайш канали маъмурияти раиси.
Усама Раби Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Глобал Логистика Форумида «бу глобал таъминот занжирларининг барқарорлигига, канал орқали кемалар ўтиш тезлигига ва товарлар оқимига салбий таъсир кўрсатган катта хавфсизлик муаммоси» эканлигини айтди.
Канал орқали ўтадиган кемалар сони 2022-23-молия йилида 25 887 тадан 2023-24 йилларда 20 148 тага камайди. Даромад 9,4 миллиард доллардан 7,2 миллиард долларга пасайди.