Африканинг ғарбида жойлашган Чад давлати шарқидаги Иготе минтақасида икки оила ўртасида сув қудуғи устидан жанжал оммавий тўқнашувга айланиб кетди.
Ҳукумат вакили Браҳим Исса Гальмайенинг маълум қилишича, ушбу низо оқибатида 42 киши қурбон бўлган, яна 10 киши жароҳат олган.
Вазиятни ҳал қилиш учун Президент Маҳамат Идрисс Деби Итно минтақага юқори даражадаги миссия юборди, жумладан улар орасида Бош вазир ўринбосари Лиман Маҳамат ва Мудофаа вазири Иссака Малоуа Джамоус бор эди.
Бу ҳудудда сув, ер ва чорва моллари учун жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар тез-тез содир бўлиб туради.
Маълумотларга кўра, сўнгги уч йил ичида бу каби ички низолар туфайли мамлакатда 1000 дан ортиқ инсон ҳалок бўлган.