Бугун 22 август, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхордарёда фожиа: аёл ва 15 ёшли йигит ҳалок бўлди

Сурхордарёда фожиа: аёл ва 15 ёшли йигит ҳалок бўлди

2019 йил 8 август куни соат 18:30ларда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани Янгиобод маҳалласида яшаган 44 ёшли Н.Б. исмли аёл бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашинасини Шеробод тумани Гулистон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Бойсун-Шеробод” йўлида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашинанинг олд ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида бошқарувни эплай олмай дастлаб йўлни ўнг томонидаги бетон тўсиққа, сўнгра йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси ёзмоқда.

Натижада ҳайдовчи жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Автомашинада йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг 11 ёшли ўғли ва 15 ёшли жияни Ж.И. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчининг 15 ёшли жияни вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

Киритилди: 14:43 09.08.2019. Ўқилди: 1427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!