Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Сурхондарёлик йигит уч кишини пичоқлади. Жиноий иш очилди

A A A
Сурхондарёлик йигит уч кишини пичоқлади. Жиноий иш очилди

2021 йилнинг 10 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Воқеа Сурхондарё вилояти Саросиё тумани Нуробод маҳалла Осоиш қишлоғида рўй берган. Видеода 3 та зўравон бир неча кишини пичоқлаб ва яна бир қанчасини дўппослагани тасвирга тушган. Воқеа 10.02 да рўй берган. Зўравонларга эса шу пайтгача акахонларни шарофати билан ҳеч қанақа чора кўрилмаган.. Ва кўрилмаяптиям.. Кўриш ният ҳам йўқ, менимча.. Бу нима деган гап? Шаҳар шунчалик бедарвозалашиб кетганми...” сарлавҳаси остида видеомурожаат тарқалганди. Сурхондарё вилояти ИИБ бунга расмий муносабат билдирди.

Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганида қуйидагилар аниқланди.

Дастлабки тўпланган ҳужжатларга кўра, жорий йилнинг 10 февраль куни соат тахминан 14:30 Сариосиё тумани “Гулобод” маҳалласида яшовчи фуқаролар О.Т. ва ўртоғи М.Р. лар Сариосиё тумани “Нуробод” маҳалласида яшовчи поччаси фуқаро Р.М.ни яшаш уйи ёнига гаплашиб олиш учун келиб, ўрталарида олдиндан бўлган низо сабабли жанжаллашиб қолиб, фуқаро О.Т. ўзи билан олиб келган пичоқ билан поччаси фуқаро Р.М. ва қариндошлари Ф.М. ҳамда М.Ҳ. ларни пичоқлаган.

Республика суд тиббий илмий амалий маркази Сурхондарё филиали Узун пунктининг 2021 йил 15 февраль кунидаги хулосаларига кўра фуқаро Ф.М. га “соғлигининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати, фуқаро Р.М. га “ўртача оғир шикастлар” тан жароҳати ҳамда фуқаролар О.Т., М.Р. ва М.Ҳ. ларга эса “енгил” тан жароҳатлари етказилгани кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 16 февраль куни фуқаро О.Т. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “м” банди ва 109-моддаси 2-қисми билан Сариосиё тумани ИИБ хузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.        

Киритилди: 16:16 22.02.2021. Ўқилди: 3289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар