Денов туманида 2021 йилнинг 17 июнь куни соат 10.30 ларда, туманнинг «С.Оллоёр» маҳалласида яшовчи, Б.Ёқуб таниши Олтинсой туманида яшовчи, У.Ясмина билан жанжаллашиб қолиб, Б.Ёқуб қўли билан У.Ясминанинг дуч келган жойларига уриб, «ўртача оғирликда шикаст» етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Ёқубга нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.