Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёлик 19 яшар қиз Тошкентда бедарак йўқолди

Сурхондарёлик 19 яшар қиз Тошкентда бедарак йўқолди

Telegram мессенжерида бедарак йўқолган 19 яшар Зулхумор Нарзуллаева ҳақида хабарлар тарқалди.

ИИББ матбуот хизматига кўра, қизнинг яқинлари ички ишлар идораларига мурожаат қилмаган. Фақат ИИББ ходимлари мессенжердаги оммавий гуруҳлардан бирида мазкур хабарга эътибор қаратган ва у ерда кўрсатилган телефон рақамлари билан боғланганидан сўнг қизнинг онаси ариза қилган.

Аниқланишича, аёл қизи билан Сурхондарёнинг Денов туманидан келган ва Сергели туманидаги Нилуфар кўчасида жойлашган ун заводида ишлаётган бўлган. Ўзлари ҳам шу завод ҳудудидаги алоҳида хонада истиқомат қилган. 23 июль куни эрталаб, соат 8:30 атрофида оилавий жанжалдан сўнг қиз бу ердан чиқиб кетган ва қайтиб келмаган.

Зулхумор Нарзуллаевани кўрган-билганлардан бу ҳақда Сергели туман ИИБ ёки Тошкент ИИББ мурожаат этишлари, 102 ёки фотода кўрсатилган телефонларга қўнғироқ қилишлари сўралади.

Киритилди: 17:11 25.07.2019. Ўқилди: 2737 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!