Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёдаги каналга "Дамас" тушиб кетди

Сурхондарёдаги каналга "Дамас" тушиб кетди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, жорий йилнинг 20 июль куни соат 08:25 лар атрофида Жарқўрғон тумани "Ғур-ғур" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи "Амузанг" каналига фуқаро Т.А.га тегишли “Дамас” русумли автомашина ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган.

Мазкур ҳолат бўйича вилоят ФВБ ғаввос-қутқарувчилари воқеа жойига чиқишган. Транспорт воситаси каналнинг қайси қисмига тушиб кетганлигига аниқлик киритилган ва самарали, тезкор ҳаракатлар натижасида автомашина сувдан олиб чиқилган. Амалий ёрдам кўрсатиш ишларига Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2 та махсус техника, 10 нафар қутқарувчи жалб қилинган.

Киритилди: 10:32 21.07.2020. Ўқилди: 4012 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!