Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарёда йўловчи аёл жиноят қилди

A A A
Сурхондарёда йўловчи аёл жиноят қилди

Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 1 май куни Қумқўрғон туманида яшовчи, Н.Шохрух шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, 25 апрель куни соат 09.30 да, икки нафар номаълум шахслар ўзининг бошқарувидаги Матиз русумли автомашинасига шаҳарнинг “Тупроққўрғон” маҳалласи А.Навоий кўчасида миниб автомашина ўриндиғида турган нархи 2.700.000 (икки миллион етти юз минг) сўмлик “VIVO” русумли телефон аппарати ва 1 дона нархи 500.000 (беш юз минг) сўмлик “Ralmi” номли қулоқчинларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Музробот туманида яшовчи, Н.Зебо содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган.

1 май куни Н.Зебога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 19:42 22.05.2021. Ўқилди: 4207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар