Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

A A A
Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Ҳодиса 6 май куни, соат 22:45 ларда, Шеробод туманининг «Каттабоғ» маҳалласи ҳудуди содир бўлган. 

«Чуйинчи» маҳалласида яшовчи, 31 ёшли фуқаро П.С. бошқарувидаги Damas русумли автомашинасини туманнинг «Каттабоғ-Қуллуқшо» маҳалласи йўналишида бошқариб кетаётган вақтида, йўлнинг ўнг томон чеккасидан ҳаракатланиб кетаётган пиёдалар С.А., Ю.О. ва Н.А.ларни орқа томонидан автомашинанинг олд ўнг томони билан уриб юборган. 

Damas автомашинаси ҳайдовчиси пиёдаларга ёрдам кўрсатмасдан қасддан воқеа жойидан яширинган.

Натижада, пиёдалар С.А., Ю.О. ва Н.А.лар турли даражадаги тан жароҳатлари олишиб, тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган. С.А. ва Ю.О.лар шифохонада вафот этишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:09 07.05.2021. Ўқилди: 2487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар