Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сурхондарёда яна бир оғуфуруш жиноят устида ушланди

Сурхондарёда яна бир оғуфуруш жиноят устида ушланди

Сурхондарё вилояти. 2020 йилнинг 26 февраль куни тахминан соат 11:30ларда ИИБ ходимлари томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Афғонистон Республикаси фуқаро 52 ёшли Н.А., 98,50 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 14.000.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Текширув жараёнида, Н.А., ушбу гиёҳвандлик воситасини белгиланган божхона назоратидан яширин равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда йўли билан катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасини ўтказиш) ва ЖКнинг 25, 273-моддаси 5-қисми (катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасини ўтказишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов жараёнида Н.А.,га нисбатан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 19:30 28.02.2020. Ўқилди: 2187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!