Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сурхондарёда ветеринария бўлими биносини пулламоқчи бўлган мансабдор ходим қўлга тушди

Сурхондарёда ветеринария бўлими биносини пулламоқчи бўлган мансабдор ходим қўлга тушди

Термиз шаҳар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мансабдор ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг пул маблағини ноқонуний ўзлаштирмоқчи бўлди.

Аниқланишича, мазкур шахс гўёки ушбу бўлим тез орада бошқа жойга кўчишини билдириб, бўшайдиган бинони ер майдони билан биргаликда танишлари ёрдамида аукцион орқали сотиб олиб бериш эвазига фуқародан 3 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ, ИЖҚКД ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс 2 минг АҚШ доллари ва 12 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 08:16. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!