Бугун 16 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарёда ўғлини ИИВга ишга киритмоқчи бўлган ота пулларидан айрилди

Сурхондарёда ўғлини ИИВга ишга киритмоқчи бўлган ота пулларидан айрилди

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Ёш ғайрат маҳалласида истиқомат қилувчи Ю.Э. туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда "Постда" ёзмоқда.

Мурожаатда билдирилишича, туманнинг Ҳурлик маҳалласида яшовчи фуқаро Т.А. аризачининг ўғлини ички ишлар органига ишга киритишни ваъда қилиб, жорий йилнинг 17 февраль куни ундан 18 930 000 (ўн саккиз миллион тўққиз юз ўттиз минг) сўм пул олади. Аммо “ваъда”сини бажармасдан, пулни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборади.

Вилоят ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 10:36 15.08.2020. Ўқилди: 2780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!