Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Сурхондарёда қадимий тангаларни четга олиб чиқишга уринган шахс тўхтатилди

Сурхондарёда қадимий тангаларни четга олиб чиқишга уринган шахс тўхтатилди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси «Термиз аэропорт» чегара божхона постининг «яшил» йўлаги орқали хорижга отланган М.Н. исмли шахс ўзининг ҳатти-ҳаракатлари билан божхона ходимлари эътиборини тортди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Шундан сўнг ушбу фуқаро белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада мазкур шахснинг эгнидаги кийимлари чўнтагидан ҳар бирининг қадимийлиги 50 йилдан ошган 20 дона танга борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур тангалар Термиз археология музейига топширилиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 07:10 08.12.2019. Ўқилди: 1838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!