Мижозга 1,31 грамм мариухана гиёҳвандлик моддасини сотаётган оғуфуриш ушланди.
Сурхондарё вилояти ички ишлар идораси ходимлари Термиз шаҳридаги Алпомиш маҳалласи ҳудудидаги “Каравон” ресторанида тезкор тадбир ўтказиб, гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотиш ҳолатининг олдини олди. Музработ тумани Юртим жамоли маҳалласида яшовчи 23 ёшдаги Ж.Ж мижозга 1,31 грамм мариухана гиёҳвандлик моддасини сотаётганида ушланди.
Денов туманида ўтказилган тадбир чоғида З.Бобур номли маҳалла ҳудудидаги “Р.Мирзаев” хусусий клиникаси ҳудудида заҳри қотил савдоси билан шуғулланишни касб қилмоқчи бўлган яна бир шахс “тумшуғи”дан илинди. Тумандаги Дахана маҳалласида яшовчи 58 ёшдаги О.У. мижозга икки дона гугурт қутисида соф вазни 12,05 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик воситасини пуллаётганида ички ишлар идораси ходимлари қўлига тушиб қолди.
Ушбу ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.