Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Сурхондарёда фожиа: 30 ёшли эркак шифохонада жон берди

A A A
Сурхондарёда фожиа: 30 ёшли эркак шифохонада жон берди

Жорий йилнинг 1 май куни соат 17:00 ларда Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлининг 1322 км.да ҳайдовчи 1990 й.т. Ж.Б. “VОLVО FH12 42Т” русумли юк транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг хавфли бурилиш қисмини англатувчи йўл белгиси ўрнатилганлигига қарамасдан тезликни меъёридан ошириб, бурилиш қисмида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон тўсиққа бориб урилган.

Натижада, ҳайдовчи Ж.Б. кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бойсун тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:04 02.05.2020. Ўқилди: 7355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар