Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда эркак ўзи қурол ясаб, сотмоқчи бўлди

Сурхондарёда эркак ўзи қурол ясаб, сотмоқчи бўлди

31 январь куни Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган махсус тадбир жараёнида, Термиз туманида яшовчи 39 ёшли Р.С. қўлбола усулда ўзи ясаган ўқотар қурол ва 12 дона патронларни жами 1.750.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган ва ундан қурол ва патронлар ашёвий далил тарқасида расмийлаштириб олинган.

Экспертиза хулосасига кўра, олиб қўйилган қўлбола қурол ва патронлар жанговор ҳолатда отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.С.,га нисбатан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:16 18.02.2020. Ўқилди: 1634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!