Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда эркак собиқ хотини ва қайнонасини ухлаб ётган вақтида ўлдириб кетди

Сурхондарёда эркак собиқ хотини ва қайнонасини ухлаб ётган вақтида ўлдириб кетди

2022 йилнинг 6 апрель куни соат 18:30 ларда Шўрчи тумани “Яккабоғ” маҳалласида яшовчи Х.Х. исмли аёл ва унинг қизи М.З.ларнинг жасадлари яшаш уйи хонасидан қотиллик аломатлари билан топилган. Ушбу мудҳиш ҳолат бўйича 13 апрель куни Шўрчи тумани “Яккабоғ” маҳалласида жиноят муҳокамаси ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов, туман сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, тегишли ташкилот ва идоралар, таълим муассасалари раҳбарлари, жиноятни содир қилганликда гумонланган шахснинг яқин қариндошлари, жабрланувчилар ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди.

Жиноят муҳокамасида туман ҳокими Б.Худойберганов мазкур йиғилишдан кўзланган мақсад юз берган воқеанинг сабаб ва омилларини муҳокама қилиш ва бундан тегишли хулоса чиқариб, келгусида бундай жиноятларнинг олдини олиш учун кенг жамоатчилик вакилларига тушунтириш эканлиги таъкидланди. Шундан сўнг, туман ИИБ бошлиғи подполковник Д.Қурбонов жиноят тафсилотлари ҳақида сўзлаб берди.

Маълум бўлишича, Сариосиё тумани “Тоқчиён” маҳалласида рўйхатда турган, аммо Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи С.Н. Россия давлатига ишлашга кетиб, турмуш ўртоғи З.М. унга хиёнат қилиб келганлигини билиб, шу йили январь ойида қайтиб келади. Келиши билан вояга етмаган 3 нафар фарзандини ўзи билан олиб қолиб, турмуш ўртоғини у билан ажрашиш мақсадида, уйдан чиқариб юборади. Шундан сўнг, эр-хотин ўртасида фарзандлар кимда қолиш-қолмаслиги устидан тортишув бошланади. С.Н. собиқ хотининг акасига З.М. уни тинч қўйиши лозимлигини, фарзандларини олиш учун судга ариза бермаслигини, агар ариза берган тақдирда уни ўлдириш билан таҳдид қилади. Бироқ, З.М. суд орқали фарзандларини ўзига олиш учун даъво ариза ёзиб, тақдим қилиш чораларини кўраётганлигини билиб, ундан ўч олиш мақсадида режа тузади. Турмуш ўртоғи З.М.га ўғли Ахтамни (исм шариф шартли равишда ўзгартирилди) кўрсатиш учун олиб боришини, у билан ярашмоқчи эканлигини айтиб, ўзининг “Нексия-3” русумли транспорт воситасида турмуш ўртоғи З.М.нинг онаси Х.Х. билан яшаб келаётган Шўрчи тумани “Яккабоғ” маҳалласидаги яшаш уйига боради. Ўғлини қайнонаси Х.Х. ва турмуш ўртоғи З.М. билан учраштиради. Ва уйдан чиқиб, ўғли Азизни автомашина ичига қўйиб, қайнонаси ва хотинини ухлашини кутиб, ўзига қулай вақт пайдо бўлганидан сўнг, яшаш уйига кириб, айвонда ухлаб ётган қайнонаси Х.Х.ни ва хотини З.М.ни бўйин қисмига ўткир кесиб-санчувчи жисм билан тан жароҳати етказади. Улар кўп қон йўқотиш натижасида воқеа жойида вафот этади.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ бошлиғи сўз олиб, туман ҳудудида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасидаги олиб борилаётган ишлар етарли даражада эмаслиги, оғир турдаги жиноятлар салмоқли даражада эканлиги, вояга етмаган мактаб ўқувчилари томонидан содир қилинаётган жиноятлар ортиб бораётганлиги қаттиқ танқид қилиниб, жиноятнинг асл келиб чиқиш сабабларини муҳокама қилиш учун Сариосиё ва Шўрчи тумани маҳалла раислари, хотин қизлар бўйича маслаҳатчилари, профилактика инспекторлари томонидан амалга оширилаётган ишлар етарли даражада йўлга қўйилмаганлигини танқид қилди.

Жиноят жабрланувчилари ҳамда жиноят содир қилишда гумонланган шахснинг яқинлари, туман маҳалла оқсоқоллар кенгаши раисларининг ҳам фикрлари тингланди.
Муҳокама жараёнида Шўрчи тумани “Олатемир” маҳалласида яна битта қотиллик жинояти содир этилгани ва унинг тафсилотларига ҳам тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга, мактаб ўқувчилари томонидан содир этилаётган жиноятлар ҳам муҳокама қилиниб, мактаб директорларининг жиноят содир этишга йўл қўйганлиги ва уларнинг фаолияти ҳам қаттиқ танқид қилинди.

Муҳокама якунида жиноятчиликка қарши кураш, уларнинг барвақт олдини олиш борасида тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, бу борада хато ва камчиликка йўл қўйган масъуллар фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилиши бўйича қаттиқ огоҳлантирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Киритилди: 09:42 14.04.2022. Ўқилди: 5407 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!