Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сурхондарёда эркак 2 яшар ўғлини 50 миллион сўмга "нархлади"

Сурхондарёда эркак 2 яшар ўғлини 50 миллион сўмга "нархлади"

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яшайдиган Зулайҳо Шодиева (исм-шарифлар ўзгартирилди) вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат этиб, Денов туманида яшовчи 28 ёшдаги Пўлат Чориев икки ёшдаги фарзандини 50 миллион сўмга сотмоқчи эканини маълум қилган.  Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари ўтказган тадбир чоғида Термиз шаҳридаги “Малика” ресторанида П.Чориев вояга етмаган фарзандини З.Шодиевага 2 минг 500 доллар ва 24 миллион 250 минг сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Айни пайтда П.Чориевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси, 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:47 14.10.2020. Ўқилди: 2456 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!