Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сурхондарё вилоятига янги ҳоким тайинланди

Сурхондарё вилоятига янги ҳоким тайинланди

2019 йил 1 май куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда ЎзА .

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Тўра Боболов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия қилди.

Т.Боболов 1970 йилда туғилган. Меҳнат фаолиятини вилоят давлат мулки бошқармасида ҳисобчиликдан бошлаган. Кейинчалик Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлигида ҳудудларни комплекс ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Халқ депутатлари қўллаб-қувватловига кўра Тўра Боболов вилояти ҳокими этиб тасдиқланди.

Тўра Боболов Сурхондарёнинг иқтисодий-ижтимоий шароитини яхши билиши, вилоят халқи, туман ҳокимлари ва секторлар раҳбарлари ҳамжиҳат бўлиб, белгиланган вазифаларни тўла бажаришига ишонч билдирилди.

Киритилди: 14:06 01.05.2019. Ўқилди: 3126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!