Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси жойларда электр энергияси ва ундаги узилишлар юзасидан мониторинг ишларини олиб бормоқда. Сурхондарё вилоятида олиб борилган ўрганишлар давомида 8-12 соатгача электр тармоқдан режасиз узилиш ҳолатлари кузатилди.
Бойсун тумани, кун давомида 10 соат 45 минут;
Қумқўрғон тумани, кун давомида 9 соат 50 минут;
Жарқўрғон тумани, кун давомида 8 соат 50 минут;
Сариосиё тумани, кун давомида 8 соат 35 минут;
Узун тумани, кун давомида 9 соат 17 минут;
Термиз тумани, кун давомида 8 соат 50 минут;
Ангор тумани, кун давомида 11 соат 50 минут;
Денов тумани, кун давомида 10 соат 45 минут;
Шеробод тумани, кун давомида 11 соат 35 минут.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси истеъмолчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари бузилиш ҳолатларини юзага келтирган "Ҳудудий электр тармоқлари" бўйича судга даъво аъризаларини киритиб бормоқда.