Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сурхондарё вилояти ғаллакорлари давлатга дон сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажарди

Сурхондарё вилояти ғаллакорлари давлатга дон сотиш шартнома режасини ортиғи билан бажарди

Вилоятда ўрим-йиғимга алоҳида ҳозирлик кўрилиб, барча юмушлар уюшқоқлик билан ташкил этилди. Мавжуд ғалла майдонлари мавсумга пухта тайёрланиб, 320 отрядга мавжуд комбайнлар бириктирилди. 320 ўрим техникаси оператори ва уларнинг ёрдамчилари учун зарур1 қулайликлар яратилди. Йирик ҳаракат ва катта меҳнат эвазига етиштирилган донни нест-нобуд қилмай қабул пунктларига ташиш учун 1390 дан ортиқ техника жалб этилди.

Шартнома режасининг қисқа кунларда ортиғи билан бажарилишига Термиз, Денов, Жарқўрғон, Сариосиё каби туманлар фермерлари айниқса, салмоқли ҳисса қўшди. Воҳада ҳосили йиғиштириб олинган 87 минг гектардан ортиқ майдоннинг ҳар гектаридан ўртача 50-55 центнердан хирмон кўтарилди. Қумқўрғон туманидаги «Қумқўрғон мўъжизаси», Жарқўрғон туманидаги «Меҳнат Роҳат Тажриба», «Чашмаи Оби Равон», Шеробод туманидаги «Абдимурод Омад Файз», «Шерлар макони» сингари омилкор фермер хўжаликларида бу кўрсаткич 65-70 центнердан юқори бўлди.

Вилоятда дони йиғиштириб олинмаган 8 минг гектарга яқин ғаллазорда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилиб, ҳосилдан бўшаган далалар сомони пешма-пеш йиғиштириб олинмоқда. Сифатли шудгор қилинаётган майдонларнинг бир қисмига картошка, полиз, кунгабоқар, ерёнғоқ, мош ва бошқа озиқ-овқат ҳамда озуқабоп экинлар уруғи қадалмоқда.

Манба: daryo.uz
 

Киритилди: 21:33 24.06.2018. Ўқилди: 1355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!