Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Суриядаги Россия ҳарбий базалари Дамашқ назорати остига ўтади

Суриядаги Россия ҳарбий базалари Дамашқ назорати остига ўтади

Дамашқ ва Москва Суриядаги Россия ҳарбий базаларининг келажагини белгиловчи ўзаро англашув меморандумини имзоладилар.

Бу ҳақда Сурия Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилди.

"Бир ярим йиллик музокаралардан сўнг, ниҳоят Хмеймим ва Тартусдаги Россия ҳарбий базаларининг келажаги аниқланди - томонлар тегишли меморандумни имзоладилар", дейилади баёнотда.

Сурия вазирлиги ушбу ҳужжат "Россия ва Сурия ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очишига" умид билдирди.

Вазирлик Россия ҳарбий базалари икки томон манфаатларига хизмат қиладиган қўшма ҳарбий ўқув марказларига айлантирилишини аниқлик киритди.

Сурия томони шунингдек, Хмеймим аеродромини ўз ичига олган барча фуқаролик объектлари аста-секин Сурия Араб Республикаси фуқаролик маъмурияти назорати остига ўтиши кераклигини эълон қилди.

"Меморандумга кўра, барча ўзгаришлар уч ойдан ошмаслиги керак", дейилади баёнотда.

Киритилди: Бугун 07:50. Ўқилди: 405 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!