Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Сурия Ички ишлар вазирлиги мамлакат шимоли-шарқидаги Аш-Шаддада шаҳридаги қамоқхонадан ИШИД террорчилик гуруҳига мансуб тахминан 120 нафар маҳбус қочиб кетганини тасдиқлади.
Сурия Мудофаа вазирлиги жанггариларни озод қилишда курдларнинг “Сурия Демократик кучлари”ни (SDF) айблаб, гуруҳ раҳбариятини маҳбусларнинг қочишига ёрдам бериши мумкин бўлган ҳар қандай ўйламасдан ташланадиган қадамларнинг оқибатларидан огоҳлантирди. Курдлар эса бу ҳодисада Сурия ҳукуматининг ўзи айбдор эканини таъкидламоқда.
Reuters агентлигининг хабар беришича, Сурия Мудофаа вазирлиги қочиш воқеасидан сўнг Аш-Шаддада шаҳрига армия ва махсус бўлинмалар киритилганини эълон қилган. Вазирлик маълумотига кўра, хавфсизлик кучлари 81 нафар жангарини қўлга олган. Қолган маҳбусларни ҳам ҳибсга олиш бўйича ҳаракатлар давом этмоқда.
Якшанба куни кечқурун Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръа ўт очишни тўхтатиш ва курдларнинг SDF гуруҳини давлат институтларига тўлиқ интеграция қилиш бўйича келишувни эълон қилган эди.