Бугун 16 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сурияда вазият яна нотинч: авиарейслар тўхтатилди

Сурияда вазият яна нотинч: авиарейслар тўхтатилди

Сурия фуқаро авиацияси ва ҳаво транспорти бош бошқармаси Алеппо халқаро аэропортига ҳаво қатновини тўхтатиб туриш муддати узайтирилганини маълум қилди.

Бу ҳақда Syria TV телеканали хабар берди.

Йўловчиларга эълон қилинган хабарга кўра, чеклов 2026 йил 8 январь маҳаллий вақт билан соат 23:00 гача амал қилади ва мавжуд оператив вазият туфайли вақтинчалик профилактика чораси ҳисобланади.

Тўхтатиб туриш вақтида барча режалаштирилган рейслар тегишли идоралар билан келишилган ҳолда зарур техник ишлар якунлангунга ва хавфсизлик даражаси баҳолангунига қадар Дамашқ халқаро аеропортига йўналтирилади.

Киритилди: 07:15 08.01.2026. Ўқилди: 1257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!