Дамашқ суди Васим Асадни ҳарбий жиноятлар ҳамда инсониятга қарши жиноятлар деб таснифланган қотилликлар ва қийноқларда айбдор деб топди.
У, шунингдек, фуқаролар уруши ва конфессиялараро (мазҳаблараро) низо қўзғатишга қаратилган ҳаракатларда ҳам айбланди.
Шу билан бирга, суд Васим Асаднинг барча мол-мулкини мусодара қилиш тўғрисида қарор чиқарди.
Аввалроқ Сурия суди мамлакат собиқ президенти Башар Асад, унинг укаси Моҳир Асад ва амакиваччаси Атиф Нажибни ҳам ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятларни содир этганликда айблаб, ўлим жазосига ҳукм қилган эди.
Сурияни 2000 йилдан бери бошқариб келган Башар Асад 2024 йил декабрида ҳокимиятдан ағдарилганди. Башар Асад оиласи ва укаси Моҳир билан бирга Россияга қочиб кетган.