Сурия ва Саудия Арабистони авиация, инфратузилма, сув таъминоти, таълим ва алоқа соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида қатор келишувларни имзолади.
Дамашқ шаҳрида бўлиб ўтган имзолаш маросимида Сурия президенти Аҳмад аш-Шараа, Саудия инвестициялар вазири Холид ал-Фолиҳ, алоқа вазири Абдулла ас-Саваҳа, шунингдек, саудиялик компаниялар ва суриялик ҳамкорлар иштирок этди.
Сурия инвестиция делегацияси раҳбари Тала ал-Хилалийнинг таъкидлашича, имзоланган битимлар фуқароларнинг кундалик ҳаётига бевосита таъсир кўрсатиб, иқтисодий фаолликни оширишга хизмат қилади.