Сурия армияси бўлинмалари ҳукумат ва Сурия Демократик Кучлари ўртасида эришилган келишувга мувофиқ Ҳасака вилоятидан чиқиб кетмоқда.
Бу ҳақда SANA нашри Сурия Қуролли Кучлари Операциялар Қўмондонлиги таяниб хабар бермоқда.
"Бизнинг қўшинларимиз 2 февралдан бери Ҳасака шаҳри ва унинг атрофида эгаллаб турган позицияларидан чиқиб кетмоқда ва уларни Ички Хавфсизлик Кучлари бўлинмаларига топширмоқда", дейилади баёнотда.
СДФ бўлинмалари ҳам минтақани тарк этиб, унинг ташқарисидаги базаларига йўл олаётгани таъкидланди.
"СДФ икки томонлама келишувларни амалга оширишга содиқ ва ижобий қадамлар қўймоқда. Биз вазиятни кузатиб бормоқдамиз ва кейинги ҳаракатларни аниқлаш учун уни баҳоламоқдамиз", дейилади ҳарбий баёнотда.
СДФ қўмондони Мазлум Абди илгари Ronahi TV телеканалига берган интервьюсида бўлинмаларнинг жангчилари ҳукумат кучларига қўшилишини айтган эди.