Сурия курд хавфсизлик кучлари Дамашқ билан тузилган келишувни амалга ошириш арафасида мамлакатнинг шимоли-шарқидаги икки шаҳарда келаси ҳафта бошидан комендантлик соати жорий этилишини маълум қилди.
Курдлар етакчиси Мазлум Абдийнинг айтишича, келишув дushanba куни кучга киради ва унга мувофиқ курд ҳарбий ҳамда фуқаролик тузилмалари давлат тизимига интеграция қилинади. Шунингдек, томонлар фронт чизиқларидан орқага чекинишни бошлайди.