Сурияда тинч аҳоли ва қуролли мухолифат жангчилари жойлашган илк автоколонна Қунайтир провинциясидан Идлиб сари йўл олди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Маълумотларга кўра, 1500 нафар суриялик 40 та автобусда Ҳамога етиб келди ва Идлибдаги вақтинчалик лагерларга жойлашди.
Қунайтир провинциядан аҳолининг эвакуация қилиниши ишлари давом этмоқда.
Manba: azon.uz