Ўзбекистон Суперлигасида 18-тур учрашувлари якунланди. Тур доирасида ўтказилган 8 та баҳснинг 7 тасида ғолиб аниқланган бўлса, фақат "Пахтакор" – "Сурхон" учрашуви 0:0 ҳисобида якунланди.
Турнинг энг йирик натижаси Бухорода қайд этилди. "Бухоро" чемпионат пешқадами "Нефтчи"ни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунга қарамай, фарғоналиклар 42 очко билан турнир жадвалидаги биринчи ўрнини сақлаб қолди.
"Сўғдиёна" "Қизилқум"ни 2:1, "Динамо" ОКМКни 1:0, "Андижон" "Машъал"ни 1:0 ҳисобида енгди. "Қўқон-1912" сафарда "Бунёдкор" устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, "Локомотив" "Хоразм"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Турнинг марказий учрашувларидан бирида "Навбаҳор" ўз майдонида "Насаф"ни 1:0 ҳисобида енгди. Ушбу ғалабадан кейин наманганликлар 34 очко билан учинчи ўринни эгаллади.
18 турдан кейин "Нефтчи" 42 очко билан пешқадам. "Пахтакор" 39 очко билан иккинчи, "Навбаҳор" 34 очко билан учинчи, "Бухоро" эса 33 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда.
"Сўғдиёна" – "Қизилқум" 2:1
"Бухоро" – "Нефтчи" 4:1
ОКМК – "Динамо" 0:1
"Машъал" – "Андижон" 0:1
"Бунёдкор" – "Қўқон-1912" 0:1
"Хоразм" – "Локомотив" 1:3
"Навбаҳор" – "Насаф" 1:0
"Пахтакор" – "Сурхон" 0:0