Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

“Супер-контракт”га кирган талабалар ҳам грант асосида ўқиши мумкин

“Супер-контракт”га кирган талабалар ҳам грант асосида ўқиши мумкин

Президентнинг 2024-йил 24-майда чиқарилган ПФ-81-сонли Фармонига кўра, 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб бакалавриат ва магистратурага қабул қилинган талабаларга таълим гранти бир ўқув йили учун ажратилади.

Бу тартиб мазмунан, супер-контракт орқали ўқишга қабул қилинган талабаларга ҳам татбиқ қилиниши мумкин. Чунки, таълим гранти иккинчи ва ундан кейинги курсларда юқори академик рейтинг кўрсаткичига эришган ва ижтимоий фаол талабалар орасида қайта тақсимланади.

Бу жараёнда, 1-курсда ўзлаштириши юқори бўлган талабалар кейинги йилдан грант асосида таҳсил олиши мумкин.

Таъкидлаш лозим, мазкур тартиб фақатгина 2024-25 ўқув йилидан бошлаб ОТМга қабул қилинган талабаларга амал қилади.

Маълумот учун, ушбу тартибнинг низоми ҳукуматнинг тегишли қарори билан тасдиқланиши лозим.

Киритилди: 10:07 25.07.2024. Ўқилди: 831 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!