Бугун 27 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сунъий интеллект оламидаги энг бой тадбиркор номи маълум бўлди

Сунъий интеллект оламидаги энг бой тадбиркор номи маълум бўлди

Bloomberg нашрининг ёзишича, DeepSeek асосчиси Лян Вэньфэн сунъий интеллект моделларини яратувчи энг бой шахслар рейтингида пешқадамлик қилмоқда.

«DeepSeek асосчиси Лян Вэньфэннинг бойлиги компанияси томонидан жалб қилинган сўнгги инвестициялар раундидан сўнг икки баробардан ортиққа ўсди. Бунинг натижасида хитойлик тадбиркор дунёдаги сунъий интеллект моделлари асосчилари орасида энг бой инсонга айланди», — дейилади материалда.

Bloomberg Billionaires Index маълумотларига кўра, Лян Вэньфэннинг бойлиги 36 миллиард долларга етган. Бу кўрсаткич OpenAI асосчиси ва президенти Грег Брокман, шунингдек, Anthropic асосчиси ва раҳбари Дарио Амодейнинг бойлигидан сезиларли даражада юқори.

Киритилди: 16:19 14.07.2026. Ўқилди: 1032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!