Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сунъий интеллект инсониятга таҳдид солмоқда

Сунъий интеллект инсониятга таҳдид солмоқда

Американинг TIME журнали АҚШ Давлат департаменти (ТИВ) буюртмаси асосида Gladstone AI компанияси томонидан тайёрланган сунъий интеллект (СИ) хавфсизлиги бўйича ҳисоботнинг асосий хулосаларини эълон қилди.

2022 йил ноябрь ойида бошланган тадқиқотда ҳисобот муаллифлари ҳукумат амалдорлари, экспертлар ва етакчи сунъий интеллект лабораториялари, жумладан OpenAI, Google DeepMind, Anthropic ва Metа ходимлари билан 200 дан ортиқ интервью ўтказиб, бу соҳадаги сунъий интеллект хавфсизлиги бўйича хавотирларни очиб берди.

“Сунъий интеллект хавфсизлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси” деб номланган ҳисобот 247 саҳифадан иборат бўлиб, 250 минг АҚШ доллари эвазига тайёрланган.

У сунъий интеллект бўйича хатарларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар, жумладан, СИ бўйича Федерал агентликни ташкил этиш, кучли СИ моделлари тафсилотларини оммага ошкор қилишни тақиқлаш, сунъий интеллект чиплари ишлаб чиқариш устидан назоратни кучайтириш ва СИ хавфсизлиги бўйича тадқиқотларни молиялаштиришни таклиф қилади.

Ҳисоботда: "Энг ёмон сценарийда СИ инсоният учун йўқ бўлиб кетиш даражасида хавф туғдириши мумкин. СИнинг ҳозирги ривожланиши миллий хавфсизликка шошилинч ва ортиб бораётган таҳдидларни келтириб чиқаради. Илғор ва ялпи ривожланиш, худди ўз вақтида ядро қуролининг пайдо бўлиши каби, глобал хавфсизликни беқарорлаштириш потенциалига эга”, - дейилади.

Ҳисобот сунъий интеллектни қуролланиш ва СИ тизимлари устидан назоратни йўқотиш хавфини таъкидлаб, мисли кўрилмаган фойдаланиш хавфи ва душманона хатти-ҳаракатлари эҳтимоли тилга олинади. Мақолада, шунингдек, СИ саноатида хавфсизликдан кўра ривожланиш тезлигини биринчи ўринга қўядиган "рақобат динамикаси" борлигидан ташвиш билдирилган.

Тадқиқотчилар СИ билан боғлиқ миллий хавфсизликка таҳдидларни бартараф этиш учун АҚШ ҳукумати томонидан "тезкор ва қатъий" чоралар кўриш зарурлигини таъкидладилар.

Киритилди: 08:16 15.03.2024. Ўқилди: 1158 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!