ҲАМАС сўнгги ойларда ўз сафига минглаб жангчиларни қўшиб олди, бу босқинчи исроил армиясига жиддий таҳдид солмоқда, деб ёзди The Wall Street Journal манбаларга таяниб.
Қайд этилишича, жангчилар бир неча кишидан иборат кичик гуруҳларда махсус ҳарбий тайёргарликни талаб қилмайдиган ўқотар қуроллар ва танкга қарши қуроллардан фойдаланган ҳолда кутилмаган ҳужумларни амалга оширишмоқда.
“ҲАМАСнинг ўз кучларини қайта шакллантириш тезлиги исроил армияси уларни ўлдириш тезлигидан тезроқ бўлмоқда.
“Энди Муҳаммад Синвар (ташкилотнинг янги раҳбари) ҳамма нарсага раҳбарлик қилади”, дейилади мақолада.