Риши Сунак Балида Си Цзиньпин билан учрашиб, Хитойни Украинадаги можаро оқибатларини бартараф этиш ва геосиёсий қарама-қаршиликларни ҳал қилишда фаол иштирок этишга чақирмоқчи.
Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири девони тарқатган ҳужжатда айтилади.
Даунинг-стрит нашри шунингдек, G20 ҳал қилиши керак бўлган глобал муаммоларни Хитойнинг иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди деб таъкидлади.
Шу билан бирга, Сунак Си Цзиньпинга Лондон—Пекин ўртасида "очиқ ва конструктив" муносабатлар зарурлиги ҳақида гапирмоқчи.