Президент раҳбарлигидаги йиғилишда судьялар ва уларнинг оила аъзолари мол-мулкини декларациялашни жорий этиш таклиф этилди.
Шунингдек, суд аппаратида коррупциянинг олдини олиш учун комплаенс назорат тизими ва ишга қабул қилишнинг очиқ тартибини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.
Ўтган йилда 135 нафар янги судья тайинланган, 59 нафарнинг ваколати муддатидан илгари тугатилган. Президент суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш бўйича чораларни давом эттиришни таъкидлади.