Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Судьялар даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация топширади

Судьялар даромадлари ва мол-мулки тўғрисида декларация топширади

Президент фармонига кўра, Ўзбекистонда судьялар томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда даромад ва мол-мулк тўғрисидаги декларацияларни тақдим этиш тизими жорий этилади.

Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 1 сентябрга қадар судьялар томонидан Судьялар олий кенгашига, 2027 йил 1 майга қадар эса суд аппарати ходимлари томонидан манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳамда даромадлар ва мол-мулки тўғрисидаги декларацияни Олий судга тақдим этиш, шунингдек, уларни текшириш ва таҳлил қилиш амалиёти йўлга қўйилади.

Шунингдек, суд аппарати ходимлари ҳам даромадлари, мол-мулки ва манфаатлар тўқнашуви ҳақида маълумот тақдим этиши белгиланмоқда.

Қайд этилишича, мазкур чоралар суд тизимида шаффофликни ошириш ва коррупциянинг олдини олишга қаратилган.

Шунингдек, Фармонга кўра, суд аппарати ходимлари орасида коррупциянинг олдини олиш, шу жумладан, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш ва тартибга солиш учун масъул бўлган Комплаенс назорат хизмати ташкил этилади.

Суд аппарати ходимлари касб масъулиятини янада чуқур ҳис этишлари мақсадида мансаб даражасига эга бўлган суд аппарати ходимлари учун ихтисослашган хизмат кийимини жорий этилади.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!