Судларда давлат божини ундириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Киритилган ўзгартишларга мувофиқ, судларда давлат божини тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёзларнинг бир қанчаси бекор қилинди.
Хусусан, қуйидагилар эндиликда судларга мурожаат қилганида давлат божи тўлайди:
фуқаролик ишлари бўйича судларда:
иқтисодий судларда:
Шунингдек, Қонун билан маъмурий судларда давлат божини тўлашдан озод этиладиган тоифалар тасдиқланди. Жумладан, адлия органлари томонидан давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб берадиган аризалари юзасидан давлат божи ундирилмайди.
Бундан ташқари, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб билдирилган талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи ариза қайси шахсларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган бўлса, шу шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши белгиланди.