Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Суд органларини чинакам мустақиллигини таъминлаш ва одил судловни таъминлашда яна бир қадам

Суд органларини чинакам мустақиллигини таъминлаш ва одил судловни таъминлашда яна бир қадам

Мамлакатимизда амалга оширилган ва бугунги кунда янада жадал давом этаётган пухта ўйланган, режали ва одилона ҳуқуқий сиёсат натижасида Конституцияда белгиланган суд-ҳуқуқ тизимига, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид нормаларнинг алоҳида қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаш орқали амалиётда самарали қўлланилиб келинмоқда.

Президентимиз томонидан 2020 йил 24 июль кунида қабул қилинган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармон суд органларини чинакам мустақиллигини таъминлаш, одил судловни таъминлашда асосий ўрин эгаллайди, албатта.

Мазкур Фармон мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликнинг ҳуқуқий кафолатини таъминлашда янги босқичга ўтишига хизмат қилади.

Фармонда муҳим бандлардан бири ҳисобланиб, 2021 йил 1 январдан “жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичини киритиш” белгиланди.

Жиноят процессуал қонунчилигидан маълумки, судья жиноят иши айблов хулосаси ёки айблов далолатномаси билан ёхуд тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш учун ишни судга юбориш тўғрисидаги қарор билан қабул қилиб олгач, ишни судда кўриш учун тайинлаш ёки бошқача қарор қабул қилиш масаласини ҳал қилишда унинг ихтиёрида етти сутка муддат мавжуд бўлади.

Жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш босқичида судга берилган ваколатларнинг ҳажмидан қатъи назар, бу босқичнинг назорат-текширув моҳияти расмиятчилик хусусиятига эгадек, кўриниб қолган эди.

Суд мажлисини тайинлаш босқичи самарадорлигининг оширилиши процессуал маблағларни иқтисод қилишга кўмаклашишини, процесснинг бу босқичда кўчирилиши суд муҳокамасида иш юритишни мураккаблаштирадиган масалаларни ҳаражатларини камайтирган ҳолда ҳал этиш имкониятини беришни эътиборга олган ҳолда, ишни суд мажлисига тайёрлаш босқичини дастлабки эшитув институтини жорий этиш йўли билан жиддий равишда ўзгартириш таклиф этилмоқда. Мазкур механизмнинг жорий этилиши жиноят судлов ишини юритишда тортишув принципини самарали амалга оширишга хизмат қилади.

Ишни судда кўриш учун тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

ЖПКнинг мазкур босқичда дастлабки эшитув ўтказилишини назарда тутувчи 395 ва 396-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;

иш бўйича дастлабки эшитув ўтказиш тартибини назарда тутувчи янги

491-боб билан тўлдириш. Хусусан, дастлабки эшитувни ўтказиш асослари, тартиби ва муддатлари, дастлабки эшитув натижалари бўйича қабул қилинадиган процессуал ҳужжатнинг шаклига ва мазмунига тааллуқли талаблар назарда тутилган 4052–40514-моддалар билан тўлдириш. Бундан ташқари мазкур моддаларда дастлабки эшитувни ўтказиш якунларига кўра чиқарилган ажрим устидан шикоят бериш муддати ва тартиби ҳам белгиланган.

Таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар орқали қуйидагиларга эришиш кутилмоқда:

судга қадар босқичларга суд назоратини жорий этишга, умуман, жиноят судлов ишини юритишда суднинг процессуал мавқеини жиддий равишда кучайтиришга;

жиноят ишини умумий асосларда кўришга монелик қилаётган сабабларни тезкор бартараф этиш имкониятини берувчи қарорлар қабул қилиш жараёнида тарафларнинг тортишуви принципга (ЖПКнинг 25-моддаси) сўзсиз риоя этилишига;

суд муҳокамаси чоғида фақат мақбул далиллардан фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратишга;

жиноят процессида шахснинг конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлашга ва унинг олдида белгиланган вазифаларни ҳал этишга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартда қабул қилинган ПФ–5953-сонли Фармони билан тасдиқланган «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйичаҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили»да амалга оширишга доир давлат дастури»нинг 45-банди ҳамда “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 24 июлдаги ПФ–6034-сонли Фармонининг 2-бандининг ижро этилишига.

Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, мазкур Фармон демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишдек эзгу мақсад йўлида амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар йўлида фуқароларимизнинг шахсий, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда эркинликлари ҳимоясини таъминлашга ва кафолатлашда муҳим аҳамият касб этади.

Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилган. Бу конституциявий асослар фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаб, судья ва суд ходимларининг ўз вазифаларига бўлган масъулиятини кучайтиради. Зеро, давлат ва жамиятнинг обрўси суд органлари ва судьяларнинг қонун нормаларига қанчалик риоя қилишига, улар қабул қилган қарорларнинг адолат меъёрларига нечоғлик мос келишига боғлиқдир.

Жиноят ишлари бўйича

Бухоро шаҳар судининг судьяси Ж.Тожиев

Киритилди: 23:32 14.08.2020. Ўқилди: 2721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!