Бу ҳақда Россия Конституциявий суди судьяси Евгений Тарибо Sputnik мухбирига айтиб берди.
“Сунъий интеллект суд ишида қатор қулайликлар яратади, масалан керакли ҳужжатларни бир зумда тайёрлаш мумкин. Лекин шу билан бирга СИ билан ишлашда потенциал хавфлар ҳам пайдо бўлади. Бу турли махфийлик ва дахлсизлик масалалари. Шу сабабли сунъий интеллект суд доирасида ташқарига чиқмаслиги керак. Эҳтимол бу қандайдир ташқи фойдаланувчилар учун ёпиқ моделлар бўлиши керак”, - деди судья.
Самарқандда Осиё Конституциявий судларининг 7-конгресси бўлиб ўтмоқда. Анжуман мавзуси: Рақамлаштириш ва сунъий интеллект контекстида конституциявий адолат.