Кеча Тошкент туманлараро иқтисодий суди Octobank’нинг Humans’га қарши даъвосини қаноатлантириб, банк фойдасига бир неча юз миллиард сўм қарздорликни ундириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Бундай миқёсдаги ишда суд томонларнинг даъво ва эътирозларини бир томонлама эмас, аниқ ҳуқуқий асослар орқали баҳолайди. Бу энди шунчаки бир тарафнинг даъвоси эмас, суд томонидан тасдиқланган молиявий масъулият ҳисобланади.
Ўз ўрнида Octobank суднинг ушбу қарорини ўзининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги муҳим қадам ҳисоблаб, барча ҳамкорлар билан шаффоф, адолатли муносабатларни давом эттиришга тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, Octobank 13 июн соат 18:00дан бошлаб клиринг ва Humans молиявий хизматлари доирасида чиқарилган карталар бўйича операцияларни амалга ошириш тўлиқ тўхтатилганини маълум қилди.