Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Суд-экспертлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди

Суд-экспертлик фаолияти соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди



“Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–1152-сон, 11.06.2026 й.) қабул қилинди.

🔰 Ушбу Қонуннинг мақсади суд-экспертлик фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

📝 Қонунга кўра, давлат ва нодавлат суд эксперти лавозимини олий маълумотга эга, муайян суд-эксперт ихтисослиги бўйича тайёргарликдан ўтган ҳамда суд экспертизасини ўтказиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномага (сертификатга) эга Ўзбекистон фуқароси эгаллаши мумкин.

🔗 Суд экспертларининг давлат реестри Адлия вазирлиги томонидан юритилади.

📁 Суд-экспертлик фаолиятининг ташкилий шакллари қуйидагилар:

▪️ давлат суд-экспертиза муассасаси;
▪️ нодавлат суд-экспертиза ташкилоти;
▪️ суд-экспертлик бюроси;
▪️ ўз фаолиятининг йўналиши бўйича суд-экспертлик фаолиятини амалга оширувчи илмий ва олий таълим ташкилотлари;
▪️ суд эксперти сифатида иштирок этадиган бошқа ташкилот ходими ёки бошқа жисмоний шахс.

☑️ Ўзбекистон суд экспертлари палатаси (Палата) суд экспертларининг аъзолигига асосланган нодавлат нотижорат ташкилотдир.

Киритилди: Бугун 19:53. Ўқилди: 189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!