Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Стул кўтарган ўқувчилар юзасидан расмий маьлумот берилди

Стул кўтарган ўқувчилар юзасидан расмий маьлумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зарбдор тумани ММТБ тасарруфидаги 5-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларни дарс жараёнида ўқитувчи томонидан стул кўтартириб жазолаш ҳолати акс этган видеохабар тарқалди.

Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан ҳолатни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳи тузилиб ҳолат ўрганилди.

Жараёнда маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 апрель куни 10.30 лар атрофида 1-А синф ўқувчиларига инглиз тили фан ўқитувчиси томонидан вазифаларни бажармаган ўқувчиларга жазо сифатида мазкур усул қўлланган.

Ўқитувчининг мазкур ҳаракатига қонуний жиҳатдан кўрилган чора ҳақида ўрганиш ишлари якунига етказилганидан сўнг маълумот берилиши маълум қилинди.

Киритилди: 20:43 23.04.2024. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!