Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Стоматология соҳасида хорижий тажриба ва амалиёт

A A A
Стоматология соҳасида хорижий тажриба ва амалиёт
Пойтахтимизнинг "Miran International" меҳмонхонасида тиббиёт, хусусан, стоматология соҳасида қўлланилаётган замонавий тиббий ускуналар, хорижий тажриба ва амалиёт масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.
 
Германиянинг “Gerus Impex GmbH” компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Франкфуртдаги Бош консулхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда маҳаллий ва хорижлик соҳа вакиллари иштирок этди.
 
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашга қаратилган мазкур семинардан кўзланган мақсад тиббиёт кадрларини тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва малакасини оширишда халқаро тажрибалар билан танишиш ва уларни амалиётга татбиқ этишдир.
 
Шу боис семинарда Германиянинг Берлин шаҳридаги эндодонтия хусусий клиникаси бош шифокори Себастиан Ридль ва Италиянинг Рим университети пародонтология бўлими декани, профессор Андреа Пиллони стоматология соҳасида қўллаётган тажрибалари, хусусан, эндодонт ва пародонтни даволашда эришган натижалари ҳақида назарий ва амалий машғулотлар ўтказди.
 
– Уч кун давом этган семинар маҳаллий стоматологлар учун жуда қизиқарли ва фойдали бўлди, – деди Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг стоматология кафедраси ассистенти Алишер Азизов. – Чунки эндодонт ва пародонт, яъни тиш каналлари ва тўқималари муолажасида хориж тажрибасини ўрганиш биз учун янгилик. Тадбирнинг биринчи кунида тиш яллиғланиши ва каналларини даволашда Германия давлатида ишлаб чиқарилаётган ускуналар ва уларни амалиётда қўллаш борасида маҳорат дарслари ўтказилди. Илмий ва амалий машғулотлар жараёнида стоматолог Себастиан Ридль нафақат Германияда, балки Японияда ишлаб чиқарилган тиббий ускуналар билан ишлаш йўл-йўриқларини кўрсатиб берди. Тадбирнинг иккинчи куни ташкил этилган очиқ эшиклар кунида мутахассисларимиз бундай замонавий асбоб-ускуналарда ишлаш тартиб ва талабларини ўзлаштирди. Профессор Андреа Пиллонининг пародонтология бўйича назарий ва амалий тажрибаси мамлакатимиз стоматологлари учун жуда муҳим, деб ўйлайман. Унинг пародонт патологик ўзгаришларни жарроҳлик йўли билан даволашда гиалурон кислотани қўллаши натижасида тиш милкини ўстиришга эришган амалиётини тажрибамда қўлламоқчиман.
 
– Пародонт касаллиги – бу тишни ўраб турган юмшоқ ва қаттиқ тўқималарнинг яллиғланишидир, – деди профессор Андреа Пиллони. – Хўш, бундай касалликни даволашда қандай усулни танламоқ зарур, деган савол туғилади? Бунда пародонт патологик ўзгаришларни жарроҳлик йўли билан даволашда гиалурон кислотадан фойдаланиш милк тўқималарининг ўсишини таъминлайди. Мен шу жараёнларни бугунги семинарда ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан кўрсатиб бердим. Слайдлар орқали амалга оширган амалиётимни иштирокчилар диққат билан кузатишди. Ўйлайманки, бу уларнинг амалиётида муҳим аҳамият касб этади
 
Manba: uza. uz
Киритилди: 21:40 17.09.2018. Ўқилди: 2186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!