Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Стокгольмда масжидга нисбатан вандаллик ҳаракати содир этилди

Стокгольмда масжидга нисбатан вандаллик ҳаракати содир этилди

Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида номаълум шахслар масжидга нисбатан вандаллик ҳаракатини амалга оширди. Бу ҳақда диний муассаса раҳбарияти маълум қилди.

Масжид маъмуриятининг билдиришича, бино ёнидаги зинапоя панжарасига занжир билан боғлаб қўйилган Қуръон нусхаси топилган. Муқаддас китобда олтита ўқ изи борлиги аниқланган.

Стокгольм масжиди кенгаши раиси Маҳмуд Халафий «Анадолу» агентлигига берган изоҳида мамлакатда исломофобия ва тоқатсизлик билан боғлиқ ҳолатлар сони ортиб бораётганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, воқеа юзасидан полиция томонидан тергов ишлари бошланган бўлиб, ушбу ҳолат мусулмон жамоатчилигида жиддий норозилик уйғотган.

«Қуръон нусхаси масжидга олиб чиқувчи зинапоя панжарасига занжир билан боғлаб қўйилган эди. Муқаддас китобда олтита ўқ тешиги бор. Шунингдек, унда араб ва швед тилларида “Ташриф учун раҳмат, аммо уйга қайтиш вақти келди” деган ёзувлар қолдирилган. Биз бу хабарни мусулмонларга қарши қаратилган очиқ ксенофобик баёнот сифатида қабул қиламиз», — деди Халафий.

Киритилди: Бугун 13:21. Ўқилди: 168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!