Бугун 21 октябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Стив Уиткофф қаерда? АҚШ делегациясига Марко Рубио бошчилик қиладими?!

Стив Уиткофф қаерда? АҚШ делегациясига Марко Рубио бошчилик қиладими?!

Қўшма Штатлар Россия билан Будапешт саммити олдидан икки давлат президентларининг август ойи ўрталарида Аляскада бўлиб ўтган биринчи учрашувидан кўпроқ учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар берди The Wall Street Journal (WSJ) Оқ уйдаги манбаларга таяниб. Манбаларга кўра, АҚШ делегациясига АҚШ президенти махсус вакили Стив Уиткофф ўрнига давлат котиби Марко Рубио бошчилик қилади, бу ҳам Украина, ҳам Европа расмийлари томонидан олқишланган.

«Парда ортида [АҚШ президенти Доналд] Трампнинг жамоаси икки етакчи ўртасидаги музокараларни у Россия президенти Владимир Путин билан августдаги саммитида қўллаганидан кўра кучлироқ дипломатик таъсирлар билан мустаҳкамлаш устида ишламоқда», деб ёзади WSJ. Журналистларнинг фикрича, Трампнинг Путин билан навбатдаги саммитни ташкил этиш ҳақидаги қарори «хавфсиз эмас», чунки Оқ уй ва Кремл раҳбарларининг аввалги учрашуви катта муваффақиятларсиз якунланган ва «асосан Москванинг ғалабаси сифатида кўрилган».

16 октябр оқшомида, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг АҚШга ташрифидан бир кун олдин Трамп Путин билан икки соатлик телефон мулоқоти ўтказди. Суҳбатдан сўнг у Будапештда Россия президенти билан учрашишга келишиб олганини маълум қилди. Уларнинг саммити Америка ва Россия делегацияларининг учрашувида тайёрланиши режалаштирилган.

Киритилди: 15:52 20.10.2025. Ўқилди: 956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!